Андрей Шипилов: Кеча стадионда қор бор эди

"Олдинги 2 та учрашувдан сўнг бироз қийин вазиятда эдик. Лекин жамоамиз қисқа вақт ичида мағлубиятлардан сўнг ўзига кела олди. Бугун бутун жамоамиз характер намойиш этди, десам бўлади. Зеро кеча хаттоки стадионда қор бор эди. Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз. Лекин ҳодимлар шижоат кўрсатиб стадионни бизга ўйин учун тайёр қилиб бера олишди.

"Навбаҳор" - анча яхши жамоа. Ушбу клубда янги мураббий иш бошлади. Лекин бизнинг йигитлар анча яхши ўйин кўрсата олишди. Якунда ҳақли тарзда ғалабага эришдик", - деди Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!