Андрей Шипилов: "Металлург" ҳимояга ётиб олмади

"Ўйин осон ўтмаганини айта оламан. Зеро бугунги рақибимиз анча жиддий эди. Лекин йигитлар майдонда қўрқмай ўйнашди. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Жамоамиз ҳимояга ётиб олгани йўқ. Лекин барибир футболда рақибидан кўра кўпроқ гол урган жамоа ғалабага эришади.

Бугун бир қатор хавфли вазиятлар ярата олган бўлсак-да, “Локомотив” ҳимоя чизиғи ишончли ўйнагани сабабдан гол уриш бобида омадимиз келмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!