Андрей Шипилов: Наманганда дуранг ўйнаш – ижобий натижа
"Бугунги рақибимиз ўз майдонида мағлубиятга учрамайдиган жамоа бўлганлигини яхши билганимиз учун мазкур ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, Наманганда қимматли бир очкони қўлга киритдик. Таъкидлаш жоизки, бу биз учун ижобий натижа.
Жорий мавсумнинг биринчи босқич баҳсида Наманганда йирик ҳисобда имкониятни бой бергандик. Ўша ўйиндан ҳам керакли хулосалар чиқардик.
Бугунги учрашувда ҳам наманганликлар яхши ўйин намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Масалан, мезбонлар таркибида Азизбек Турғунбоев, Шерзод Каримов ва Даврон Ҳошимов майдонда бошқалардан ажралиб туришди. Каримов ва Ҳошимовни собиқ “пахтакорчилар” бўлишгани учун мақтамаяпман. Шунчаки, улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Лекин дарвозабонимиз ва ҳимоячилар уларга имконият беришмади. “Навбаҳор” вакиллари эса вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади.
“Навбаҳор” жамоасига кейинги учрашувларда омад ёр бўлишини тилайман", - деди Шипилов.
Фикрлар