Англия ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширади

Англия футбол ассоциацияси 2030 йилги жаҳон чемпионати мусобақасини ўтказиш учун ариза тайёрламоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, Англия ўз тарихида фақат бир марта жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Инглизлар айнан ўз уйларида ўтказилган ЖЧ-1966 да ғолиб чиқишган ва бу ҳозирча Англия футболи тарихида энг катта ютуқ сифатида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!