Англия Лига Кубоги. “МЮ” мағлубиятга учради, аммо

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Англия Лига Кубоги ярим финал жавоб ўйинида "МЮ" сафарда "Халл Сити" меҳмони бўлди. 

Анчагина муросасиз ва кескин курашлар остида ўтган ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди. Аммо илк ўйинда манкунианлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун финалга йўл олишди. 

Анъанага кўра "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтадиган финал учрашувида "МЮ" футболчилари "Саутгемптон"га қарши баҳс олиб боради.  

Халл – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:0, 1:1) 

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Хаддлстоун, 1:1 – 66 Погба, 2:1 – 85 Ньяссе.

Халл – Маршалл, Доусон, Магуайр, Таймон, Мейлер, Мэлоуни (Эвандро, 64), Хаддлстоун, Клукас, Ньяссе, Диоманде (Эрнандес, 70), Боуэн (Маркович, 59).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Рохо, Дармиан, Смоллинг, Лингард (Руни, 79), Кэррик, Эррера, Погба, Рэшфорд (Феллайни, 90), Ибраҳимович.

Огоҳлантиришлар: Жонс (11), Рохо (87).

Дастлабки  учрашув: 0:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!