Антонио Ди Натале энди мураббийлик қилади

"Удинезе" клуби ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Антонио Ди Натале ўзининг мураббийлик фаолиятини бошламоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли мутахассис Италия Б Сериясида иштирок этувчи "Специя" клубининг мураббийлар штабига бориб қўшилади ва бош мураббийи Паскуал Маринога ёрдам беради. Ди Натале жамоа ҳужумчилари билан ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!