Антонио Конте “Милан”ни бошқаришга рози бўлди, бироқ...

Яқиндагина Лондоннинг “Челси” клубидан истеъфога чиқарилган машҳур италиялик мутахассис Антонио Конте "Милан"ни бошқариш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Premium Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 48 ёшли мутахассис “россонерилар”нинг янги бош директори Леонардо билан суҳбатлашгандан сўнг ушбу таклифга розилик билдирган.

Бироқ, бундан аввал Конте “Челси” билан якунланмай қолган ишларини охирига етказиши лозим. Чунки, “аристократлар” ушбу мутахассис билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун белгиланган товон пулини тўлашдан бош тортмоқда. Шу боис Конте айни дамда “Челси” аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!