Анвар Бойназаров 10 август куни собиқ рақибидан реванш олишга ҳаракат қилади
Аралаш яккакураш жанг санъатлари устасида Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги жангини “Glory 56” турнири доирасида ўтказади. Жанг 10 август куни Колорадо штатининг (АҚШ) Денвер шаҳридаги “Broomfield” аренасида бўлиб ўтади.
Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга украиналик тажрибали спортчи Сергей Адамчук рақиблик қилади. Бу спортчи “Glory” турнирида шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган.
Ярим енгил вазнда Азиз Хлали Виктор Пинтони Лиллда ўтган “Glory 53” мусобақасида мағлуб қилган Адамчук (37-9, КО14) рейтиннинг биринчи поғонасида бормоқда. Анвар Бойназаров (91-24-2, КО53) эса 6-ўринни эгаллаб турибди.
Адамчукярим енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бойназаров эса яқинда ушбу вазнда чемпионга айланган эди. Бу жанг спортчиларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви ҳисобланади. 2015 йил 19 сентябр куни бўлиб ўтган тўқнашувда украиналик Адамчук очколар бўйича ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров учун бу “Glory” турнирларидаги 6-жанг ҳисобланади. Бунгача у 5 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба (1 нокаут) ва 3 мағлубият қайд этган.
Фикрлар