Анхель Каппа: Агар Месси бўлмаганида "Барселона" ҳозир 10-ўринда юрган бўларди
Аргентиналик машҳур мураббий Анхель Каппа афсонавий Диего Марадонанинг "Барселона" форварди Лионель Мессига нисбатан билдирган танқидлари ўринли эканини айтди.
“Мен Марадонанинг фикрларига қўшиламан, Мессига бу қадар қаттиқ боғланиб қолмаслик лозим. Тўғри, у ажойиб футболчи, бироқ у кўпроқ маркетинг маҳсули.
Лекин, агар Месси бўлмаганида “Барселона” ҳозир 10-ўринда юрган бўларди. Чунки, у мавсумдаги кўплаб ўйинларда жамоани қутқариб қолди”, - дейди Каппа.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси жорий мавсум “Барселона”нинг 19та голидан 10тасида бевосита иштирок этди. Аниқроғи, 6та гол уриб, 4та голга ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар