Аргентина терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар рўйхати эълон қилинди

Хабарингиз бор бугун Хорхе Сампаоли Аргентина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини расман тарк этди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Матиас Алмейда (ишсиз), Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт") ва Рикардо Гарека (Перу терма жамоаси) каби мутахассислар Аргентинанинг янги бош мураббийи бўлиш учун асосий номзодлар сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “альбасетлар” ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учраб, турнирни 1/8 финалдаёқ тарк этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!