Арсен Венгер: Анри – “Монако” учун ажойиб танлов

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ устози Арсен Венгер собиқ шогирди Тьерри Анрининг "Монако"га бош мураббий этиб тайинлангани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Анри – “Монако” учун ажойиб танлов. У ақлли ва футболни яхши тушунади. Унда муваффақиятга эришиш учун барча нарса етарли”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Анри кеча “Монако” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!