Арсен Венгер ПСЖда иш бошлаши мумкин

  • 25 январь, 2019, 09:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖнинг янги спорт директори Арсен Венгер бўлиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар бу масала юзасидан 69 ёшли франциялик мутахассисга аниқ таклиф билан мурожаат қилишган. Клубнинг айни дамдаги спорт директори ҳисобланган Антеро Энрикенинг фаолиятидан эса раҳбарият қониқиш хосил қилмаяпти. Бунга асосий сабаб сифатида яқинда “Барселона” билан шартнома имзолаган “Аякс” хавбеки Френки де Йонгни қўлдан чиқарилгани ҳамда жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Адриен Рабьонинг клуб билан шартномасини узайтирмаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер узоқ йиллар Лондоннинг “Арсенал” клубини бошқарди ва ўтган мавсум якунлангач жамоани тарк этди. Айни дамда у ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!