Арсен Венгер "Реал"нинг таклифини рад этгани маълум бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби собиқ президенти Чарльз Вильнёв “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгернинг ўз вақтида “Реал” Мадриддан бўлган таклифни рад этгани ҳақида айтиб ўтди.

“ПСЖ ва “Реал” ҳар доим уни (Венгер.таҳр.) ўз мураббийи сифатида кўришни хоҳларди. Бир марта Италияда унинг “Реал” билан ўтказган музокараларида иштирок этдим. Аммо, у ўшанда “Арсенал”да қолишни танлаган ва ушбу таклифга рад жавобини берган эди”, - дейди Вильнёв.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер “канонирлар”ни 1996-2018 йилларда бошқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!