Арсен Венгер Туркия чемпионатида иш бошлаши мумкин
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер учун яна бир даъвогар пайдо бўлди. Бу ҳақда Fotomac нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 69 ёшли мураббийга Туркиянинг "Фенербахче" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Айтиш лозимки, ушбу турк клуби бугун ўзининг амалдаги бош мураббийи Филлип Кокуни истеъфога чиқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, Венгернинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Арсенал” клуби бўлган эди. Унга бундан аввалроқ Италиянинг "Милан" клубидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар