"Арсенал" Начо билан шартномани яна бир йилга узайтирди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг испаниялик ҳимоячиси Начо Монреаль билан шартномани узайтириш ҳуқуқидан фойдаланди.

ESPN тарқатган хабарга қараганда “канонирлар” 32 ёшли футболчи билан келишувни 2020 йилга қадар узайтиришган. Эслатиб ўтиш лозимки, Начонинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Начо Монреаль “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 227та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!