"Арсенал" Ўзилга муносиб ўринбосар топди

Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Месут Ўзилга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” бу жойга “Байер” хавбеки Кай Хаверцни олиб келишмоқчи. Қайд этиш лозимки, унга шунингдек "Реал" ва "Барселона"дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Ўз навбатида “доришунослар” 19 ёшли германиялик футболчини 65 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Хаверц “Байер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум леверкузенликлар сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
16/02/2019 19:31
Германиялик ўрнига бошқа бир германиялик келарканда