"Арсенал" форварди "Спортинг"га ўтади

“Арсенал” клуби форварди Лукас Перес фаолиятини Лиссабоннинг “Спортинг” клубида давом эттиришга яқин турибди.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра жамоалар 29 ёшли испаниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Унга кўра португалияликлар Перес учун 5 млн евро тўлашади. Бироқ, энди “Спортинг” футболчи билан келишиб олиши лозим. Чунки, агар у Лиссабонга кўчиб ўтга унинг маоши камайиб кетади.

Маълумот учун, Перес ўтган мавсумни Испанининг “Депортиво” клубида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!