"Арсенал" ҳамон Рэмзи билан келиша олмаяпти
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳамон уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти.
Хабарларга қараганда “канонирлар” 27 ёшли футболчига 5 йиллик шартнома ва ҳафтасига 280 минг фунт маош таклиф қилишмоқда. Рэмзининг ушбу таклифга рад жавобини бераётганига асосий сабаб, "Арсенал"нинг ҳозирги спорт директори Иван Газидис тез орада "Милан"да иш бошлаши мумкин. Айнан “россонерилар” шу орқали Рэмзини ҳам ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рэмзининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар