
“Арсенал” мураббийи “Вольфсбург”га кўчиб ўтмоқчи
Швеция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фредди Юнберг “Вольфсбург”да ишлаш учун “Арсенал”дан кетмоқчи.
Айтиш керакки, Юнберг 1998-2007 йилларда “Арсенал” сафида тўп сурган ва фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам “канонирлар” сафида ишлашда давом этди. Дастлаб клуб элчиси, кейинроқ эса ёшлар жамоасида мураббийлик қилди.
Энди Юнберг “Вольфсбург”да Андриес Йонкерга ассистентлик қилади.
Фикрлар