"Арсенал" яна Бундеслигадан юлдуз футболчи харид қилмоқчи

"Арсенал" Леверкузеннинг "Байер" клуби вингери Леон Бэйлига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

Унга кўра “канонирлар” 20 ёшли ямайкалик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида “доришунослар” ҳам уни сотишга қарши эмас, фақатгина бунинг эвазига 45 млн евро талаб қилишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Бэйли шунингдек "Реал", "Ливерпуль", "Челси" ҳамда "Рома" каби клубларнинг ҳам қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Бэйли ўтган мавсум “Байер” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!