"Арсенал"нинг асосий дарвозабони номаълум муддатга сафдан чиқди

Лондоннинг "Арсенал" клуби асосий дарвозабони Петр Чех жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 36 ёшли чехиялик посбон сон пайларидан жароҳатланган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳақида хабарлар йўқ.

Маълумот учун, Чех жорий мавсум “канонирлар” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!