"Арсенал"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади нима?

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери “канонирлар”нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади ҳақида гапирди.

“Клуб яна Чемпионлар лигасига қайтмоқчи. Бунга АПЛ ёки Европа лигасидаги муваффақият орқали эришиш мумкин. Ҳар иккала йўл ҳам осон эмас. Шу боис ушбу мусобақаларда имкон қадар яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда премьер-лигада 5-ўринни эгаллаб турибди. ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритиш учун эса мавсумни кучли тўртликда якунлаш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!