Аршавин фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди
Россиялик машҳур ҳужумчи Андрей Аршавин фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
37 ёшли футболчи бу ҳақда “Қайрат” мухлислари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди. Таъкидлаш керакки, унинг қозоқ клуби билан амалдаги шартномаси якунига етди ва у ўзига бошқа клуб қидирмоқчи эмас.
Маълумот учун, Аршавин фаолияти давомида шунингдек "Зенит", "Арсенал" ва "Кубань" клубларида тўп сурган. Россия терма жамоаси сафида эса 74та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар