Асенсионинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Испан нашрлари “Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг қачон сафга қайтишини аниқлашди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра мушакларидан жароҳатланган 22 ёшли испаниялик футболчи камида 3 ҳафта жамоасига ёрдам беролмайди.

Шу тариқа Асенсио эртага клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Ал-Айн"га қарши,  Ла Лиганинг "Вильярреал" ҳамда "Реал Сосьедад"га қарши ва шунингдек Испания кубогининг "Леганес"га қарши баҳсини ҳам ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!