Асосий мақсад – келажагимиз эгаларида спортга меҳр уйғотиш
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистонда спортни энг қуйи бўғинлардан бошлаб оммалаштириш ва ривожлантиришни мамлакатимиздаги юқори спорт ташкилотлари олдига вазифа қилиб белгилаб берганлар.
Бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳам мактабгача таълим муассасаларида спортни тарғиб қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб бормоқда. Бу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни спортга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, келажакда уларни етук инсон қилиб тарбиялаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.
Шу мақсадда Миллий олимпия қўмитаси мактабгача таълим муассасаларида турли тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Жумладан, Миробод тумани 440-мактабгача таълим муассасида “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасанинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздаги 489, 440 ва 548-мактабгача таълим муассалари жамоалари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичидан ўтган туман жамоаси жорий йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳрининг спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Тошкент шаҳар босқичида иштирок этади.
Фикрлар