"Атлетико" Филипе Луисга ўринбосар топди

  • 29 декабря, 2018, 15:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби тез орада жамоадан кетиши кутилаётган ҳимоячи Филипе Луисга муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 33 ёшли бразилиялик футболчи ўрнига “Порту” ҳимоячиси Алекс Теллесни олиб келишмоқчи.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсум “Порту” сафида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг портуликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Трансфер баҳоси эса 25 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию