"Атлетико" Филипе Луиснинг нархини эълон қилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ПСЖ қизиқиш билдираётган ҳимоячиси Филипе Луиснинг трансфер нархини эълон қилди.

Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра "матрасчилар" 33 ёшли бразилиялик футболчини "Парк де Пренс"га камида 12-15 миллион евро эвазига қўйиб юборишади. Бироқ, берилган маълумотларга қараганда парижликлар ёши ўтиб қолган футболчи учун бунча маблағ тўламасликлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Филипе Луис “Атлетико” раҳбариятидан ўзини ПСЖга қўйиб юборишни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, жамоа бош мураббийи Диего Симеоне эса уни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!