"Атлетико" Лемар билан келишувга эришди

“Атлетико” клуби расмий сайтининг маълум қилишича,  “Монако” етакчиси Том Лемар билан келишувга эришган.

Жамоа раҳбарияти олдинига Антуан Гризманн ва Лук Эрнандес билан шартномалари узайтирди ва шундан сўнг “Монако” билан келишувга эришди.

Учала футболчи ҳам айни дамда Россиядаги мундиалда Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Французлар кейинги ўйинни Перу (21 июн, Екатеринбург) термасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!