"Атлетико" энди "Ливерпуль" ва "Аякс" билан бир қаторда туради
Хабарингиз бор кеча УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган Мадрид дербисида “Атлетико” ҳамшаҳари “Реал”ни 4:2 ҳисобида енгиб, ғолибликни қўлга киритди.
Эътиборлиси, ҳисоб бўйича 43-марта ўтказилган ушбу мусобақада “матрасчилар” ўз тарихларида учинчи марта ғолиб бўлишди. Диего Симеоне шогирдлари бундан аввал 2010 ва 2012 йилларда ҳам ушбу кубокка эга чиқишган эди.
Шу тариқа "Атлетико" ушбу кўрсатгич борасида "Ливерпуль" ва "Аякс"га тенглашиб олди. Айни дамда улардан фақатгина "Реал" (4), "Барселона" (5) ва "Милан" (5) каби жамоалар олдинда боришмоқда.

Фикрлар