Шомуродов аламли мағлубиятдан кейин мурожаат йўллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Португалияга йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди ва мухлисларга мурожаат қилди. 

- Энг аввало, бу ўйин ўзбек футболи учун катта тажриба бўлади. Ўйлайманки, шу йирик мағлубиятга қарамасдан ҳам, Ўзбекистон кўп жиҳатдан ютди. Лекин барибир шундай ҳисоб учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. 

Энди олдимизда учинчи ўйин турибди — бу бизнинг сўнгги имкониятимиз. Бугун бошқа жамоаларнинг натижаларини ҳам кўрамиз, лекин, насиб қилса, шу учинчи баҳсда биринчи ғалабамизни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Албатта, тўпни кўпроқ назорат қилишимиз, яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди... бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйинларда эса энг кичик хатолар ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мана шу хатолар... 

Фақат яхши ўйнашнинг ўзи ғалаба учун етарли эмас, омад ҳам керак бўлади. Бу сафар эса деярли ҳар бир имкониятда тўп дарвозамизга кириб борди, шундай дейиш мумкин.

Бизга қўллаб-қувватлов кўрсатаётган барча мухлисларга катта раҳмат айтаман ва бундай мағлубият учун яна бир бор узр сўрайман. 

Кейинги ўйинларда ҳам биздан юз ўгирмасдан, қўллаб-қувватлашда давом этинг. Раҳмат, — деди Элдор Шомуродов учрашувдан сўнг.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинида Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "К" гуруҳи доирасидаги беллашув АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда Ўзбекистон яримҳимоячиси Азиз Ганиев узоқ масофадан жуда чиройли гол урди, аммо видеотакрор (VAR)дан сўнг ҳакам ҳужум бошида Аббосбек Файзуллаев томонидан қоидалар бузилгани учун голни бекор қилди.

Икки турдан сўнг Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ҳали очко тўплай олгани йўқ. Биринчи ўйинда Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонликлар ҳозирча гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Эксперт: Роналду ўзидан кетди, ўзбеклар уни аяди, испан ёки немислар бўлганида оёғини узиб оларди!

Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди

Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

Роналду Ўзбекистон билан ўйиндаги "даҳшатли" рекордга қандай муносабат билдирди

Ўзбекистон футболчилари ўйини қандай баллга лойиқ кўрилди?

Ҳусанов ва яна тўрттаси! Ўзбекистон мағлубиятига айбдорлар номи айтилди

Ҳусанов: Юрагим жуда тез ура бошлади! Абдуқодир мундиал ҳақида ўткир гапирди


 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!