"Атлетико" форварди мавсумни Бундеслигада якунлаши мумкин

"Атлетико" Мадрид клуби ҳужумчиси Никола Калинични Бундеслигага чорлашмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби 31 ёшли хорватиялик футболчини кейинчалик 15 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.

Аммо, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг асосий ҳужумчиси Диего Костанинг жароҳат олгани сабаб Калинични ҳам таркибда сақлаб қолмоқчи.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!