"Атлетико" ўз майдонида "Эйбар"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

CHERY AUTO

Испания кубоги чорак финал доирасидаги яна бир учрашув «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Атлетико» клуби ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Tecno

Дастлаб Антуан Гризманн ўйиннинг 28 дақиқасида ҳисобни очган бўлса, Корреа 60 дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олди ва ҳисобни мустаҳкамлади.

Бир неча дақиқалардан сўнг, Гризманн ошириб берган тўпни Гамейро рақиб дарвозасига «жойлаб» қўйди ва ҳисобни янада йириклаштирди.

«Атлетико» - «Эйбар» 3 - 0 (1 - 0)

Голлар: Гризманн 28, Корреа 60, Гамейро 68

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 25 январь куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!