"Айнтрахт" форварди Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Айнтрахт" клуби форварди Лука Йович кеча Бундеслиганинг 8-турида “Фортуна”га қарши баҳсда 5та гол уришга эришди.
Opta нашри тарқатган хабарга кўра сербиялик футболчи шу тариқа Германия Бундеслигаси тарихида пента-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. У кеча роппа-роса 20 ёшу 300 кунлик эди.
Маълумот учун, Йович “Айнтрахт” сафида 2017 йилдан буён ижара асосида тўп суриб келмоқда. Унинг трансфери Лиссабоннинг “Бенфика” клубига тегишли.
Фикрлар