Лушчан "Навбаҳор"нинг сафарда қўлга киритган йирик ғалабасига қандай изоҳ берди?
Суперлигада 25-тур ўйинлари давом эттирилди. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум" билан куч синашди ва 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.
- Сифатли, яхши ўйин кўрдик. Натижа ва ўйиндан қониқдим. Қўшимча қилишга хожат йўқ.
- Ҳамробеков учрашувни бошланғич таркибда бошламаганининг сабаби нима?
- У деярли бутун мавсумни тўлиқ ўтказмоқда. Терма жамоа ва клубда захирасиз ўйнади. Баҳс олдидан уни майдонга туширмоқчи эмас эдик. Айрим муаммолар сабабли, 4 футболчи майдонга тушмади ва ундан бироз ёрдам беришни сўраган эдик. Шундай ҳал бўлди.
- Келаси мавсум жамоани ёшартириш мақсади қўйилганми?
- Жамоа стратегияси ёшларга, маҳаллий футболчиларни жамоага жалб этишга қаратилган. Унга ким мураббийлик қилиши ҳозирча маълум эмас.
- "Навбаҳор"нинг кўплаб етакчилари "Нефтчи"га ўтаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу ҳақида фикрингиз?
- Балки, шундайдир. Бу масалада аниқ бир гап айта олмайман. Мавсум охирида ҳаммаси ҳал бўлади. Барча футболчилар кўпроқ ҳақ тўлайдиган жамоаларга ўтади. Бу уларнинг иши. Бу борада бирор нарса дея олмайман.
Фикрлар