Аёл ҳакамларимизга навбатдаги баҳс ишониб топширилди
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Эдита Миробидова ёрдамчи ҳакам Зилола Раҳматова билан Баҳрайн – Бангладеш ўйинини бошқар эди.
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган Бангладеш – Ливан ўйинига ҳам Эдита Миробидова бош ҳакам сифатида тайинланган бўлса, қанотда унга Зилола Раҳматова ёрдам беради.
Ушбу ўйин 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар