Азар "Челси" сафида 100-голини киритди
"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар АПЛ 19-тури доирасида "Уотфорд"га қарши баҳсда (1:2) дубль қайд этди.
Айтиб ўтиш жоизки, 27 ёшли футболчи "Челси"даги фаолияти давомида рақиблар дарвозасини ишғол этган сони 100тага етди.
Азар лондонликлар сафида 100та гол урган 10-футболчидир.
Маълумот учун, "Челси" сафида энг зўр тўп урар Фрэнк Лэмпард ҳисобланади - 211та гол.
Фикрлар