Азар "Челси"дан кетади ва голланд клуби билан шартнома имзолайди (ФОТО)
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Кильян Азар фаолиятини Голландиянинг "Венло" клубида давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи яқин 10 кун ичида янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг томонлар ўзаро шартнома имзолашади.
Таъкидлаш керакки, Кильян Азар “Челси” етакчиси Эден Азарнинг кичик укаси ҳисобланади. У “аристократлар” сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Кильян ушбу вақт мобайнида “Челси”нинг ёшлар жамоасида жами 12та ўйин ўтказиб, рақиблари дарвозасига 2та тўп киритишга эришган.
Фикрлар