Азар: ЖЧ-2018дан сўнг одамлар мени дунёнинг энг зўр футболчилари қаторига қўшишди
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 унинг фаолиятига қандай таъсир ўтказгани ҳақида гапириб ўтди.
“Жаҳон чемпионатидан сўнг ўзимни якка тартибда юқори даражага кўтарилдим деб ҳисоблайман. Мундиалгача эса одамлар мени яхши футболчи деб ўйлашарди, аммо мусобақадан сўнг улар мени дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири деб ҳисоблай бошлашди. Бу айнан мен орзу қилган даража ва умид қиламанки мен ушбу даражани сақлаб қола оламан. Мавсум бошидан буён ўзимни яхши кўрсатяпман деб ўйлайман”, - дейди бельгиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Азар сардорлигидаги Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018да бронза медалларини қўлга киритган эди. Яқиндагида Азар Бельгияда 2018 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилган эди.
Фикрлар