Азар футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи кимлигини айтди
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ва Бельгия терма жамоаси вингери Эден Азар футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи кимлигини айтди.

“Футбол тарихида энг зўр футболчилар сони бир нечта эмас. Фақат битта, бу ҳам бўлса Лионель Мессидир. Каталония клубида бўлган пайтларим яхши хотиралар қолмаган. Мен бундан бўлишини кутмагандим. Бироқ, у ерда Месси билан учрашганимдан жудаям бахтиёрман. Ҳозирги пайтда менинг оила аъзоларимнинг барчаси Леонинг мухлиси ҳисобланади”, - дейди Азар.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2017/18 йилги мавсумида 1/8 финалда “Челси” айнан “Барселона”га тўқнаш келган ва икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.