Каннаваро қизил олган Ҳусановни жазолайдими?

  • 19 ноябрь, 07:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2026 йилги жаҳон чемпионатининг тўрт иштирокчиси – Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоаси қатнашган Бирлашган Араб Амирликларидаги “Al-Ain Cup” халқаро ўртоқлик турнири футболчиларимиз ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Дастлаб, Остон Ўруновнинг икки голи эвазига Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳамюртларимиз бош соврин учун ўтказилган финалда Эрон футболчилари билан куч синашди.

Ҳал қилувчи баҳснинг кульминацион нуқтаси 69-дақиқага тўғри келди. Абдулла Абдуллаевнинг ҳимоядаги хатосини тўғрилаш учун рақибга ташланган Абдуқодир Ҳусанов рақибни йиқитди. Учрашув ҳаками 21 ёшли ҳимоячига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди.

Эронлик чарм тўп усталари 20 дақиқадан ортиқ вақт давомида бир киши кам бўлиб қолган терма жамоамиз дарвозасига катта босим уюштирди. Аммо Фабио Каннаваро шогирдлари мустаҳкам ҳимояланди ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Бир вазиятда Абдувоҳид Неъматов ўта мураккаб зарбани қайтариб қолганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳисоб очилмаган учрашув ғолиби пенальтилар сериясидан аниқлади. Футбол лотореясида яна Неъматов маҳорат кўрсатди. 11 метрлик белгидан тўп тепиш бўйича 4:3 ҳисобида зафар қучган Ўзбекистон терма жамоаси “Al-Ain Cup” халқаро мусобақаси бош соврини қўлга киритди.

Айни пайтда ушбу мусобақадаги ўйинлар хорижий экспертлар томонидан муҳокама қилинмоқда. Хусусан, футбол мутахассист Николай Егоричев Абдуқодир Ҳусановнинг қўпол ўйнаб, майдондан четлатилганини хато сифатида кўрсатди вабош мураббий Фабио Каннаваро собиқ ҳимоячи сифатида бу вазиятни ўйинчига таҳлил қилиб беришини кутаётганини айтди.

-  Абдуқодир Ҳусанов  Абдулла Абдуллаевнинг хатосини тўғрилашга уринган пайтда тўпга ташланиши шарт эмасди, аксинча, дарвоза томонга югуриши керак эди. Абдуқодирнинг тезлик сифатини инобатга олгак, у рақибнинг бирга бир чиқиб кетишига позицион тарзда тўсқинлик қила оларди.

Бу масалада Каннаваро Ҳусановга нима дейиши қизиқ. Фабио собиқ ҳимоячи сифатида бунақа хатоларни индивидуал таҳлил қилиб бериши лозим, - деб ёзди Николай Егоричев.

Sports.uz портали бу вазиятдан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари статистикасини кўриб чиқиб, 21 ёшли футболчимиз фаолияти давомида бунгача икки маротаба майдондан четлатилганини аниқлади.

Ҳусанов фаолиятидаги илк қизил карточкани Беларусь чемпионатида “Энергетик-Бгу” таркибида ўйнаб юрганида олган экан. Олий лига доирасида Минскнинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган баҳсда легионеримиз саккиз дақиқа ичида икки маротаба огоҳлантириш олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган.

Кейин Франция чемпионати вакили “Ланс”га кўчиб ўтган ҳимоячимиз “Пари Сен-Жермен”га қарши учрашувда Усмон Дембелега ишлатган қўполлиги учун тўғридан тўғри қизил карточка билан жазолаган эди.

Эрон билан бўлган учрашувдаги қизил эса, Ҳусанов учун фаолиятидаги учинчиси бўлди. Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир 2023 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 24 маротаба майдонга тушган ва битта қизил карточкадан ташқари, ҳакам томонидан тўрт маротаба огоғлантириш олган.

Ўзбекистон мундиалда балки энг “митти иштирокчи” билан ўйнар...

Шомуродов финалдан кейин нималар деди?

Ҳусановнинг аҳволи қандай? “Манчестер Сити” ўйинчилари рейтинги эълон қилинди

Шомуродовнинг трансфери январда ҳал бўлади

Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!