Шомуродов финалдан кейин нималар деди?

  • 19 ноябрь, 06:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий мавсумнинг ўзида иккита халқаро турнирда ғолиб чиқди.

Tecno

Дастлаб, футболчиларимиз аввалги бош мураббий – Тимур Кападзе қўл остида август-сентябрь ойнлари давомида ўтказилган “CAFA Nations Cup-2025” турнирида ғолиб чиққан эди.

Ноябрь ойидаги халқаро турнирда мамлакатимиз бош жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлажак жаҳон чемпионатининг тўрт иштирокчиси – Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги “Al-Ain Cup” мусобақасида зафар қучди.

Бу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро мураббийлиги остида ўйнади. Мусобақа футболчиларимизга ҳам, бош мураббий учун ҳам ўзига яраша синов вазифасини ўтаб берди.

Айниқса, Ўзбекистоннинг машҳур юлдуз Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этгани мухлисларга манзур бўлди. Бу учрашувда иккита тўп киритган Остон Ўруновга бир неча клублар, хусусан, Италиянинг “Ювентус” жамоаси қизиқиш билдира бошлагани ва Фабио Каннавародан ўйинчи ҳақида маълумот сўрагани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Финалда рақиб – Эрон билан ўйин ҳам доимгидек муросасиз бўлди. Эронликлар “2025 CAFA Nations Cup-2025” финалидаги мағлубият учун ҳисоб-китоб қилишга уринди. Уларга Абдуқодир Ҳусановнинг майдондан четлатилиб, 20 дақиқадан кўпроқ бир киши кўп бўлиб ўйнагани ҳам ёрдам бермади. Учрашувда ҳисоб очилмагач, ғолиб пенальтидан аниқлади ва бу борада терма жамоамиз рақибдан устун келди.

“Al-Ain Cup” турнири финалидан кейин ЎЗбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу гал ўтган учрашувларга қараганда яхшироқ таассурот қолдирдик. Биринчи бўлимда бир неча имкониятлар бўлди.  Ўйиннинг иккинчи ярмида бир киши кам бўлиб ўйнашимизга тўғри келди. Ҳимояда жипс ўйнаб, рақибнинг жиддий хавфли вазиятлар яратишига йўл қўймадик, - деди Элдор Шомуродов.

Шунингдек, 30 ёшли ҳужумчимиз пенальти тепиш масъулияти ҳақида ҳам фикр билдирди. Эсингизда бўлса, Шомуродов Қирғизистон билан бўлган учрашувда 11 метрлик белгидан тўп кирита олмаган эди. Бироқ Туркия Суперлигаси доирасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқасида ўта муҳим пенальтини аниқ бажариб, “Башакшеҳир”га ғалаба келтирани Шомуродов ўзини ҳар томонлама тиклаб олганидан далолат беради.

-  Ўша учрашувдан кейин пенальти тепиш бўйича кўпроқ ишлашга тўғри келди. Техникамни, зарба бериш услубимни тўлиқ янгиладим, шу боис охирги пайтларда ўзимни анча ишончли ҳис қилаяпман, - деди Элдор.

Шунингдек, терма жамоамиз сардори янги бош мураббий Фабио Каннаваронинг иш услуби ва жамоага таъсири ҳақида ҳам гапирди.

- Терма жамоамиздаги ўзгаришлар аниқ кўриниб турибди. Каннаваро биздан доим олдинга ҳаракат қилишни, шиддатли ўйнашни, темпни юқорўйин услубимизда ҳам янгиликлар бор. Жамоа ўйини босқичма босқич ўсиб боряпти, - деди Элдор Шомуродов.

Ўзбекистон мундиалда балки энг “митти иштирокчи” билан ўйнар...

Каннаваро қизил олган Ҳусановни жазолайдими?

Ҳусановнинг аҳволи қандай? “Манчестер Сити” ўйинчилари рейтинги эълон қилинди

Шомуродовнинг трансфери январда ҳал бўлади

Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!