Азим Аҳмедов “Олмалиқ” билан ўйинда майдонга тушмайди

CHERY AUTO

 

Tecno

15 июнь куни Ллий лиганинг 13-турида “Пахтакор” жамоаси сафарда “Олмалиқ” меҳмони бўлади.

Беллашувда Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у Муборакда “Машъал”га қарши учрашувни бошқарган ва ўшанда “Пахтакор” 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шояхметов ёрдамчи ҳакамлар вазифасини бажаришади. Ўйинни мезбонлардан Владислав Касминин, “Пахтакор”дан Азим Аҳмедов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 июнь, "Металлург" стадионида 17:45да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 15 июнь куни ОКМК стадионида 19:00да старт олади.

"ОЛМАЛИҚ" – "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Владимир Штерн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!