БОКС. “Қироллик дивизиони”да нималар юз бермоқда ёхуд янги авлод вакиллари “тахт”ни эгаллаб бўлишди
Ads

Профессионал бокс оламининг “қироллик дивизиони”да янги авлод вакиллари етишиб чиқа бошлади ва бу сўниб бораётган қизиқишни яна уйғонишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирга келиб биз бир вақтлар супер оғир вазн тоифасининг гуллаб-яшнаган вақтидаги номдор вакилларидан бири россиялик Александр Поветкин 22 сентябр куни британиялик Энтони Жошуа имкониятни бой бериб, деярли чемпионлик учун курашни тўхтатди. Энди майдонга янги авлод вакиллари америкалик Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри чиқиб келмоқда. Улар декабр ойида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади.

Келинг, жаҳон профессионал боксининг ушбу вазндаги ҳолати ҳақида гаплашамиз.

Яқин ўтмишга назар

Кўп йиллик жаҳон чемпионлари украиналик Виталий ва Владимир Кличко рингни тарк этгандан сўнг, баъзан “қироллик дивизиони” деб аталадиган супероғир (+200 фунт, ёки +90,719 кг) янги давр бошланди. Виталий 2013 йили боксни тарк этган бўлса, Владимир ўтган йили фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Кичик Кличко 2015 йили июлда британиялик Тайсон Фьюрига учта жаҳон чемпионлиги камарлари (WBA, IBF ва IBO)ни қайтариш ҳаракат қилиб, “туманли альбион”нинг бошқа бир вакили Энтони Жошуа билан куч синашди.

Klitschko_1

Бироқ узоқ кутилган ва муросасиз қарама-қаршилик 2017 йил апрелида бўлиб ўтди ва кўпчилик томонидан энг яхши боксчи деб эътироф этилган Кличко муддатидан олдин мағлуб бўлди. Уларнинг реванш жанги борасида эса келишувга эришилмади.

Шундай қилиб, Тайсон Фьюрининг “таътили”дан фойдаланиб, Жошуа чемпионлик камарларини йиғиб олди. 2012 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Жошуа чаққонлик билан профессионал бокс элитасида кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. 2016 йил бошида у бир кунлик чемпион америкалик Чарльз Мартиндан камарни тортиб олди, кейин Кличко таслим қилинди ва бирданига учта чемпионлик камарлари соҳибига айланди. Жорий йилнинг 31 мартида эса Янги Зеландия вакили Жозеф Паркер мағлуб этилиб, WBO камарини қўшиб қўйди.

Joshua vs Parker

Виталий Кличко кетганидан сўнг WBC версияси бўйича жаҳон чемпионлигига аввалига канадалик Бермейн Стиверн эгалик қилди, кейин ундан америкалик Деонтей Уайлдер камарни тортиб олди. Супер оғир вазн тоифасининг ҳар бир чемпиони бир неча мартадан ҳимоя жангларини муваффақиятли ўтказди. Уайлдер 7та, Жошуа эса 5 марта.

Ҳозирги қўшҳокимлик

Шундай қилиб, айни дамда супер оғир вазн тоифаси дивизионида қўшҳокимлик юзага келди. Жошуа бугунга қадар фақатгина ҳимоя жанглари билан чекланиб қолмасдан, камарларни бирлаштирувчи жангларни ҳам ўтказди, бироқ Уайлдер уни бир неча марта кучли рақиблар билан учрашишдан қочишда айблаб келмоқда.

Joshua vs Wilder_1

Аммо жорий йилнинг 3 мартида у анчайин жиддий рақиб ва чемпионлик камарларига асосий даъвогарлардан енгилмас кубалик Луис Ортис билан тўқнашди. Драматик тўқнашувда Деонтей маҳорат ва барқарорлик кўрсатди ҳамда муддатидан олдин зафар қучли. Нокаут 10-раундда қайд этилди.

Жаҳон рейтинглари

Агар ҳозирги бокс оламининг энг машҳур интернет-порталлари топ-5 рейтингларини (супер оғир вазнда) кузатадиган бўлсак, деярли бир хилликка кўзимиз тушади.

The Ring Magazine

1. Энтони Жошуа (Буюк Британия)
2. Деонтей Уайлдер (АҚШ)
3. Александр Поветкин (Россия)
4. Луис Ортис (Куба)
5. Диллиан Уайт (Буюк Британия)

ESPN.com
1. Энтони Жошуа
2. Деонтей Уайлдер
3. Александр Поветкин
4. Луис Ортис
5. Диллиан Уайт

Boxrec
1. Энтони Жошуа
2. Деонтей Уайлдер
3. Александр Поветкин
4. Тони Беллью
5. ТайсонФьюри

Transnational Boxing Rankings Board
1. Энтони Жошуа
2. Деонтей Уайлдер
3. Диллиан Уайт
4. Луис Ортис
5. Александр Поветкин

World Boxing News
1. Энтони Жошуа
2. Деонтей Уайлдер
3. Тайсон Фьюри
4. Александр Поветкин
5. 
Кубрат Пулев

Биринчидан, Жошуа ва Уайлдернинг сўнгги жангларидаги Паркер ва Ортис сингари рақиблари шубҳасиз, чемпионликка асосий даъвогарлар дея тан олиниб келинаётган эди (ҳозир ҳам шундай). Кўпчилик мутахассислар, журналистлар ва оддий бокс мухлислари уларни супер оғир вазннинг энг вакиллари деб билишади. Тўғри, Жошуага қарши жангдан сўнг Паркер яна битта мупер жанг ўтказди. Топ боксчи британиялик Диллиан Уайт очколар бўйича ундан устун келиб, Паркернинг топ-5 рейтингдан тушиб кетишига сабабчи бўлди.

Иккинчидан, Жошуа барча рейтингларда №1 сифатида эътироф этилаётган бўлсада, яна алоҳида аниқлаётган фактлар ҳам бор. Масалан, The Ring журнали жорий йил феврал ойида узоқ вақт жанг қилмаганлиги учун Тайсон Фьюридан чемпионлик камарлари тортиб олинди, бироқ жаҳон боксидаги энг номдор нашрнинг журналистлари бу камарларни Жошуа ва Паркер жангига қўйишмади. Улар бунинг учун рейтингдаги №1 ва №2 рақамли боксчилар кураш олиб боришлари кераклиги билан изоҳлашди, №1 ва №3 эмас.

Тайсон Фьюри қайтмоқда

Шунингдек, мутахассислар эътиборини сўнгги ойларда яна бир супер оғир вазн тоифасининг номдор вакили ўзига қаратмоқда. У айнан ушбу вазнда 5 та чемпионлик титулига эгалик қилган ва деярли 2,5 йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини тиклади. Турли сабабларга кўра, британиялик боксчи олдинига Владимир Кличкона реванш жанг учун имконият бермади, кейин фаолиятини тугатганини маълум қилди. Яна наркотиклар, допинг, семизлик ва унинг руҳий ҳолати унинг вақтлироқ рингга қайтишига халақит қилиб келди.

Tyson Fury

Франческо Пьянеттани мағлуб қилгандан сўнг Тайсоннинг ўзига бўлган ишончи яна ортди. У шу йили ҳамон сайёрамиздаги энг яхши боксчи эканлигини исботлаш учун ўзига номдор рақиб танлади. Деойтей Уайлдер. Аслида америкалик боксчи камарларни бирлаштирувчи мега жангда Жошуа билан учрашишни мақсад қилган эди, аммо жанг келаси йилга қолдирилди. Фьюри эса Уайлдерни мағлуб қилиб, ушбу “мега жанг”ни тўхтатиб қолмоқчи. Фьюри ва Уайлдер жанги 1 декабр куни бўлиб ўтади. Ғолиб Жошуа билан куч синашади.

Иккинчи эшелон

Айни дамда супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камарларини қўлга киритишни мақсад қилган бир қатор боксчилар бор. Улар орасида бунинг уддасидан чиққанлари ҳам йўқ эмас (Кубрат Пулев, Энди Руис, Хью Фьюри, Доминик Бризил, Брайант Женнингс, Дерек Чисора, Карлос Такам) ва бошқалари эса келажакда буни ўз олдиларига улкан мақсад қилиб қўйган – Жаррелл Миллер, Диллиан Уайт, Адам Ковнацкий, Агит Кабайель. Яна бир нечталарининг – Дэниел Дюбуа, Тони Йока, Жо Жойс, Филипп Хргович, Сергей Кузьмин, Жанг Жилей, Богдан Дину, Александр Тесленко ва бошқалар  – имкониятларини мутахассислар юқори баҳоламоқда.