Балотелли "Марсел"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин

Франциянинг "Марсель" клуби айни дамда эркин агент мақомида юрган италиялик ҳужумчи Марио Балотеллини ўзининг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр.

ActuFoot нашри тарқатган хабарга кўра марселликлар 27 ёшли футболчига юқори маош таклиф қилиш билан бирга “3+1” кўринишидаги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Балотелли якунланган мавсум “Ницца” сафида 28та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!