Балотеллида вазн билан боғлиқ жиддий муаммо пайдо бўлди

Бу унинг вазни билан боғлиқ бўлиши мумкин. "Ницца" бош мураббийи Патрик Виейра италиялик ҳужумчини Франция чемпионати 5-тури доирасида "Ренн"га қарши кечадиган ўйин қайдномасига киритмади.

L'Equipe хабарига кўра, 189 сантиметр бўйга эга бўлган Балотеллининг вазни 100 кг дан ошиб кетган. Бу белгиланган нормадан 12 кг га кўп демакдир. У ёзда "Ницца"нинг йиғинларида иштирок этмади ҳисоб. Марио трансфер ойнаси вақтида "Марсель"га ўтишга аҳд қилган эди, аммо келишув амалга ошгани йўқ.

28 ёшли футболчи янги мавсумда битта ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!