«Барса» «Эль Класико»да Мессисиз қай кўринишда ўйнайди?

Каталонияликлар азалий рақиби «Реал Мадрид» ташриф буюрадиган дербида ўз сардорисиз майдонга тушишга мажбур. Бу эса Эрнесто Вальвердега асосий таркибни танлашда бир қатор муаммолар туғдиради. Хўш, «Барселона» «Реал»га қарши қандай таркибни майдонга туширади? Қуйида ана шу ҳақида фикр юритамиз.

Лионель Месси ўнг қўлидан жароҳат олганидан кейин уч ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлгач, бу ҳолат клуб мухлисларида саросима уйғотгани аниқ.

Чунки яқинлашиб келаётган «Эл Классико»да ўз суюклилари етакчи футболчисиз қандай ўйнаши кўпчиликни ташвишлантиргани рост.

Месси аввало 26 гол ва 14 голли узатмаси билан «Эль Классико» қироли ҳисобланади. Бу билан у ушбу дуэлнинг энг самарали футболчиси ҳисобланади.

Бу нуқтайи назардан қараганда у алиштирилмас ўйинчи. Бошқа томондан 10-рақам эгасини ўрнини ким муносиб тўлдира олади?

Вальверде унинг ўрнига кимни тушириши мумкин?

Чоршанба куни каталонияликлар устози унда «кўплаб вариантлар» борлигини айтди. Бироқ катта эҳтимол билан Мессининг ўрнига тушадиган футболчи бу Усмон Дембеле бўлиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда «Севилья»га қарши учрашувдан кейиноқ мана шу таҳминлар кўп бора айтилганди.

105 миллион еврога олиб келинган франциялик иқтидор эгаси Каталониядаги дебют мавсумида ҳам ўйин, ҳам спорт формаси бўйича анча қийинчиликларга дуч келди.

Шунга қарамай у янги мавсумда анча яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

Фақатгина Месси ундан юқори кўрсаткичга эга. Дембеледа голлар сони 5 та, ҳавфли вазиятлар сони 24, дриблинглар сони эса 18 тани ташкил қилади. У «Севилья»га қарши 65 дақиқа ичида 4 муҳим узатмаларни амалга оширди. Бу ўйинни тўлиқ ўтказган Коутиньо ва Эвер Банеганикидан ҳам кўпроқ дегани.

Мана шундай юқори статистикага эга бўлишига қарамай, Дембеле Чемпионлар Лигасининг 3-турида «Интер»га қарши ўйинда захирада қолдирилди. Эҳтимол «Ренн»нинг собиқ «маҳсулоти» Валвердени ўз ўйинлари билан ҳамон ишонтира олмагандир.

Ҳар қандай гап-сўзларга қарамай ўша учрашувда кутилмаганда Рафинья илк дақиқалардан майдонга туширилди ва жамоаси ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшган бразилиялик футболчи «Реал»га қарши ўйинда яна асосий таркибда пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам пайдо бўлди.

Бунгача 25 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» учун тўртта ўйинда иштирок этишга улгурганди. Бироқ уларнинг ҳаммасида Рафинья асосан захирадан туширилди.

Шунингдек, 21 ёшли бошқа бир бразилиялик – Малком ҳам «қаймоқранглилар»га қарши ўйинда яна бир вариант бўлиши мумкин. Шу йил ёзида «Бордо»дан 41 миллион евро эвазига келган Малком ҳам Валверденинг «яширин қуроли» бўлиши мумкин.

Аммо Вальверде Рафинья ва Дембеледан бирини танласа керак. Улар тезлиги билан кутилмаган мўжизаларни яратиши мумкин.

Бу икковлон орасида эса Валверде Рафиньяни танлайдигандек таассурот қолдирмоқда. «Интер»га қарши ўйини мураббийда катта таассурот қолдирган. «Гол урганингда ҳаммаси ёрқин тус олади, аммо Рафинья ҳамма кўрди, жуда яхши ўйнади. У чизиқларни боғлашда жуда ажойиб ўйнади.»

«Барса» бош мураббийи шу қаторда Дембеле ҳақида ҳам фикр билдирди. «Агарда Дембеле ўйнамаса мен бирортасига шаъма қилмоқчимасман. Бундай тушуниш хато бўлади. У таркибнинг бир вакили. Баъзан у, баъзан бошқалар ўйнайди.»

«Реал»га қарши ўйинда биз ҳам Рафинья, ҳам Дембелени кўришимиз мумкин. Рафинья асоси таркибда ўйинни бошласа, Дембеле захирадан ўйинга қўшилиши мумкин. Вальверде айтганидек, «Битта футболчи Леонинг ўрнини тўлдира олмайди. Бу жамоавий мажбурият».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!