"Барселона" Дембелега шарт қўйди
Нашр маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти франциялик футболчига ултиматум қўйган. Агар, у тартибни сақламаса, ёшлар жамоасиг ўтказилади. Бундан ташқари, "Барселона" ёзда Дембелени сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, клуб 2017 йилда футболчининг ўтишига кетган харажатларнинг кўпини қоплаш учун трансфердан камида 100 миллион евро олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўйин олдидан жамоа учрашувлари ва машғулотларга мунтазам равишда кечикиб қелаётган Дембеленинг ҳаракатларидан норози. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида Англия Премер-лигаси клубларидан 21 ёшли французга, жумладан, "Арсенал" ва "Ливерпул" клублари қизиқиш ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Фикрлар