"Барселона" Погбани қишда харид қилмоқчи

CHERY AUTO

“Барселона” клуби ҳамон “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаётир.

Tecno

25 ёшли франциялик футболчи ушбу ёзда жамоани тарк этиши кутилган эди, аммо каталонияликлар бу харидни қишки трансферлар мавсумида амалга оширишни мақсад қилишган, дея хабар беради The Telegraph нашри.

Маълум бўлишича, “кўк-анорранглилар” ҳозирда Погбанинг бош мураббий Жозе Моуриньо билан муносабатларини жиддий кузатиб боришмоқда. “Барселона” шунга ўхшаш ҳолатга ўтган мавсумда дуч келган. Ўшанда каталон клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ёзда харид қила олмаган, бироқ январда трансфер амалга ошган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!