"Барселона" етакчилари Неймарнинг қайтиши ҳақида қандай фикрда?

CHERY AUTO

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа аъзолари билан хужумчи Неймарнинг "кўк-анор ранглилар" сафига қайтиши борасида суҳбатлашган.

Бартомеу жамоа етакчилари билан бразилиялик хужумчининг жамоага қайтишига ва унинг кийиниш хонасида кутиб олиш борасида фикрларини сўраган.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Неймарнинг қайтишига розиликларини билдиришган ва у билан дўстона алоқаларда бўлганликларини таъкидлаб ўтишган.

SER нашрининг хабар беришича, парижликлар Неймарни 2020 йилда 200 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр туришибди.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи хизматларига “Реал” қизиқиш билдирмоқда, аммо унинг ўзи “Барселона” шарафини ҳимоя қилмоқчи.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!