Аввал хабар берганимиздек Франциянинг “Ницца” клуби марказий ҳимоячиси Жан-Микаэль Сери “Барселона”га ўтишга жуда яқин турибди. Ниҳоят, Каталония супер клуби 26 ёшли кот-д’ивуарлик футболчи билан келишувга эришди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Сери учун “Ницца”га унинг шартномасида белгиланган 40 миллион евролик товон пулини тўлашади.

Қайд этиш лозимки, француз клуби ушбу футболчини бундан икки йил муқаддам Португалиянинг “Пасуш де Феррейра” жамоасидан 700 минг еврога сотиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бундан аввалроқ Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан 40 млн евро эвазига бразилиялик ярим ҳимоячи – Паулиньони харид қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)